АҚШ президенти Барак Обама Вашингтоннинг Хитой билан ўзаро ҳамкорлик ва келишмовчиликларни конструктив йўл билан ҳал қилишга асосланган муносабатларнинг «янги модел»ини ўрнатишга тайёр эканлигини айтди. Бу ҳақда Оқ уй берган маълумотга таяниб, Reuters агентлиги хабар берди.
Обама Хитойни барқарор ва осойишталиги, ўсиб бораётган тараққиётини мамнуният билан қарши олишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, икки давлат ўртасидаги муносабатлар ҳамкорликка асосланган бўлиши керак.
Жорий йилнинг апрель ойида Барак Обама Осиё давлатларига сафар уюштирган эди. Гарчи у Хитойга ташриф буюрмаган бўлса-да, Обама осиёлик ҳамкорлари билан бўлган суҳбатларда ХХР масаласига алоҳида тўхталиб, ҳамдўст мамлакатларни «Хитой хавфи»дан ҳимоя қилишини айтиб ўтган.
Изоҳ (0)