2011 йилда дзюдо бўйича жаҳон чемпиони, Пекин Олимпиадасининг кумуш медаль совриндори бўлган Абдулла Тангриев (+100 кг) икки йиллик дисквалификациядан сўнг яна спортга қайтди. Тангриев 4 июлда старт олган дзюдо бўйича Монголияда ўтказилаётган Гран-Прида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерациясининг расмий сайтида хабар берилган.
Judo.ru’нинг хабар қилишича, 2012 йил 19 июнда Тангриев тақиқланган препаратларни истеъмол қилгани учун икки йилга спортдан четлатилган. 2014 йил 19 июнда ушбу дисквалификациянинг муддати тугаган.
Монголияда ўтказилаётган Гран-Прида ўзбекистонлик дзюдочилардан: Баҳром Иноятов (-60 кг), Улуғбек Норқобилов (-66 кг), Ғиёсжон Бобоев (-73 кг) ва бошқалар ҳам иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)