15 июндан Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, трамвай, метрополитен) йўл ҳақи – 800 сўмдан 1000 сўмга оширилди, дея хабар берди «Кун» Gazeta.uz маълумотига таяниб.
15 июнь, якшанба куни тонгда «Тошшаҳартрансхизмат» компаниясига тегишли жамоат транспортларида пайдо бўлган эълонларга кўра, йўл ҳақининг қимматлашуви ёқилғи-мойлаш материаллари ва эҳтиёт қисмлар учун харажатларнинг ошгани билан боғлиқ.
Gazeta.uz’нинг қайд этишича, шаҳар жамоат транспортидаги йўл ҳақи ошиши йўналишли такси (маршруткалар)га ҳам таъсир қилган. Ўз навбатида, автобус ва трамвайда, фақат автобусда, ўқувчилар учун, талабалар учун, нафақахўрлар ва ногиронлар учун ойлик йўл чипталари нархи ҳам қимматлашиши кутилмоқда.
Тошкент жамоат транспортида йўл ҳақи охирги марта 2013 йил 2 апрелида оширилган эди. Ўшанда йўл ҳақи 700 сўмдан 800 сўмга оширилганди.
Изоҳ (0)