Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов бугун, 10 июнь куни «Краснодар» клуби билан шартнома имзолаш учун клуб офисига ташриф буюрди. Томонлар бу борада ўзаро келишувга эришишган. Шартнома имзолангани ҳақида эртага расман эълон қилинади, деб ёзади Uff.uz.
Аввалроқ, «Анжи» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов «Краснодар» клубига ўтаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Одил Аҳмедов 2012/13 йилги мавсумда «Анжи» таркибида Россия чемпионати бронза медалларига эга бўлган. Аммо ўтган мавсум якунларига кўра, «Анжи» Премьер лигани тарк этди. «Краснодар» клуби эса мавсум якунида мусобақа жадвалида 6-ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)