8 июнь, якшанба куни Россия Биринчи каналида «Точь-в-точь» («Худди ўзгинаси») шоусининг финал босқичи бўлиб ўтди. Шоуда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон Мери Поппинс қиёфасида саҳнага чиқди. Бу ҳақда Уз24 хабар берди.
Севара «Мери Поппинс, кўришгунча!» фильмидаги «Мукаммал хоним» қўшиғини ижро этди. Бу қўшиқни Татяна Воронина фильм учун куйлаган бўлиб, кинода Мери Поппинс образини Наталя Андрейченко яратган.
Ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳамда бетараф ҳакам ўзбек хонандасининг чиқишини 23 баллга баҳолади.
Шундай қилиб, Севара Назархон Россия Биринчи каналининг яна бир шоусидаги иштирокини якунлади. Афсуски, Севара совринли ўринни эгаллай олмади, дейилади хабарда.
Биринчи ўринни шоунинг икки қатнашчиси: Никита Пресняков ва Ирина Дубцова банд этди.
Изоҳ (0)