Жанубий Африка Республикасининг Ёханнесбург шаҳрида пауэрлифтинг бўйича жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилди. Дунёнинг етакчи спортчилари иштирокида бўлиб ўтган мусобақада ўзбекистонликлар ҳам муваффақиятли иштирок этиб, битта олтин, тўртта кумуш ва иккита бронза медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Жумладан, оғирлик вазни 72 килограммгача бўлган спортчилар мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Алеся Лишинская олтин ва кумуш медалларни қўлга киритган бўлса, терма жамоа етакчиларидан яна бири Хусниддин Бўриев (-53 кг) иккитадан кумуш ва бронза медали соҳиби бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йили Россияда ўтказилган жаҳон чемпионатида Хусниддин Бўриев олтин ва кумуш медаль совриндори бўлган эди.
Бу йилги жаҳон чемпионатида ҳам муносиб иштирок этган пауэрлифтингчилар 11 июнь куни соат 05:30 да Ўзбекистонга қайтиб келади.
Изоҳ (0)