Тошкентда 16 июндан 8 августга қадар иссиқлик тармоқлари юқори чидамлилик ва зичлик (юқори босим)ни текшириш учун синовдан ўтказилади. Бу ҳақда «Тошиссиқликқуввати»нинг «Тошкент оқшоми» газетасида эълон қилинган ахборотига асосланиб, Gazeta.uz хабар бермоқда.
2014/2015 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик доирасида ташкил этилаётган синовлар иссиқлик истеъмолчиларини иссиқ сувдан чекламаган ҳолда амалга оширилади.
Синовлар вақтида иссиқлик тармоқларининг қувурларида носозликлар рўй бериши, иссиқ сув йўлнинг қатнов қисми ва тротуарларга отилиб чиқиши мумкин. Ушбу ҳолатларда ҳайдовчи ва пиёдалар, шунингдек, маъмурий ва турар-жой биноларида бўлган фуқаролар эҳтиёткор ва диққатли бўлишлари керак.
«Кун»нинг қайд этишича, юз берган носозликлар ҳақида 215-72-73 телефон рақами орқали «Тошиссиқликқуввати»га маълум қилиш мумкин.
Синовлар тақвими
- ИМ-1 «Шимол-Шарқий» (М-1,4) — 26 июнь ва 16 июль
- ИМ-2 «Қорасув» — 4- ва 25 июль
- ИМ-3 «Ғарбий» (М-1,4) — 19 июнь ва 31 июль
- ИМ-4 «Шимолий» (М-0,1) — 23 июнь ва 24 июль
- ИМ-4 «Шимолий» (М-4,8) — 18 июнь ва 22 июль
- ИМ-5 «Чилонзор» (М-0,4) — 25 июнь ва 15 июль
- ИМ-6 «Жануби-Ғарбий» — 24 июнь ва 14 июль
- ИМ-7 «Авиасозлар» — 3- ва 23 июль
- ИМ-8 «Сергели» — 1-ва 16 июль
- ИМ-9 «Янги Чилонзор» — 30 июнь ва 17 июль
- ИМ-10 — 2- ва 21 июль
- ТошИЭМ (М-0) — 11 июль ва 8 август
- ТошИЭМ (М-5,8) — 27 июнь ва 18 июль
- «Сувсоз» қозонхонаси — 16 июнь ва 1 июль
- «ТТЗ» қозонхонаси — 17 июнь ва 8 июль
Изоҳ (0)