Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сергей Лушан «Бунёдкор» футбол клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб сайти хабар берди.

Сергей Лушан. Фото: fcbunyodkor.com

Сергей Лушан. Фото: fcbunyodkor.com

3 июнь куни «Бунёдкор» футбол клубида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жамоа аъзоларига янги бош мураббий Сергей Лушан расман таништирилди.

Хабарда таъкидланишича, Сергей Иванович «Бунёдкор» футбол клуби учун бегона эмас. У 2007—2008 йиллар давомида «қалдирғочлар» сафида ҳаракат қилган. 2009 йилдан бошлаб футбол мактабимизда ёш спортчилар билан ишлаб келаётган эди. Шунингдек, у ўз шогирдлари билан бирга «Бунёдкор-2» номи остида биринчи лига баҳсларида қатнашган. «Бунёдкор» ёшлар жамоаси билан ҳам ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов эътиборни миллий терма жамоага қаратгач, «Бунёдкор»ни вақтинча Александр Волков бошқарди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони партия котиби билан учрашди
Туркманистон
Туркманистон Арқадағ шаҳри лойиҳасини БМТ Бош ассамблеясида тақдим этади
Крипто
Бир ҳафтада Binance криптобиржасидан 2 млрд доллардан ошиқ маблағ чиқиб кетди