Москванинг «Локомотив» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов, клуб расмий сайти орқали ўтказилган мухлислар сўровида мавсумнинг энг яхши футболчилари орасида 3-ўринда қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси сайти хабар берди.
Ўтказилган сўров якунларига кўра, Денисов умумий 12,3% овоз тўплаб, Александр Самедов (32,1%) ва Ведран Чорлука (21,2%)дан кейин учинчи ўринни эгаллади.
Таъкидлаш жоиз, мавсум якунига кўра, Россия Премьер Лигаси баҳсларида бронза медалларни қўлга киритган Москва «темирйўлчилари» сафида ишончли ўйин намойиш этган Денисов, ҳозирга қадар икки маротаба ойнинг энг яхши футболчиси сўровида биринчи ўринни эгаллаган эди. Денисов, шунингдек, Россия Премьер Лигасида тўп сураётган ҳимоячилар орасида гол+пас тизимида энг яхши натижа кўрсатган – (1+6).