Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Илҳом Фармонов 2014 йилги концерт дастурининг видео тўплами жамланган дискни сотувга чиқарди, деб хабар берди Popcorn.uz.
Шунингдек, янги аудио альбом ҳам муҳлислари эътиборига ҳавола этилди. «Оҳанг медиа» билан ҳамкорликда чиқарилган «Шодланаман» номли аудио альбомни эндиликда бемалол мусиқа дўконларидан сотиб олиш мумкин бўлади. Бу иккала диск, яъни янги аудио альбом ҳамда концерт дастури туширилган альбом 24 май куни бир ватқнинг ўзида сотувга чиқарилди, дейилади хабарда.
«Шодланаман» номли аудио альбомдан жами 21 та янги қўшиқ ўрин олган.
Бундан ташқари, шу кунларда Илҳом Фармонов яна бир янги видеоклипни мухлислари эътиборига ҳавола этиш ниятида.
Изоҳ (0)