Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов Ўзбекистон миллий терма жамоасида иш бошлайдиган бўлди. У миллий терма жамоада Миржалол Қосимовга ёрдам беради, дея маълум қилди «Olamsport».
Ўзбекистон терма жамоаси шу ҳафтада Уммонга қарши ўйинлар учун тайёргарликни бошлайди. Ушбу йиғинда Ашурматов терма жамоа футболчиларига таништирилади.