Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборак уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
У бюджет маблағларини қонунга хилоф равишда сарфлаганликда айбланди. Унинг икки ўғли ҳам худди шу айблов билан тўрт йилга қамалди.
Маълум бўлишича, давлат раҳбари ўз қароргоҳини таъмирлаш учун давлат хазинасини ўмарган.
Унинг адвокати ушбу айбловни пудратчи фирмаларга йўналтириш кераклигини таъкидлади. «Кўрилаётган ишдаги бинолардан бири Миср разведкасига тегишли, унинг давлат раҳбарига ҳеч қандай алоқаси йўқ», — деди у.
Шундай бўлса-да, кекса собиқ президентни ҳарбий госпиталдан Қоҳира чеккасидаги қамоқхонага ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиниб бўлди.
Изоҳ (0)