Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида ўтказилаётган турнирнинг иккинчи даврасида ғалабага эришди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Иккинчи босқичда австралиялик Жейсон Кублерни 3:6, 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб этган Истомин чорак финалда дунё теннис таснифида 33-ўринда бораётган Андреас Сеппига (Италия) қарши баҳс юритади.
Қуйида чорак финалнинг қолган жуфтликлари берилган:
- Филипп Колшрайбер (Германия) — Мате Делич (Хорватия)
- Иржи Весели (Чехия) — Юрген Мелсер (Австрия)
- Иво Карлович (Хорватия) — Хуан Монако (Аргентина)
Изоҳ (0)