Наманган шаҳрида Ўзбекистон ўқувчи-ёшларининг катта спорт байрами — «Баркамол авлод—2014» республика мусобақаларини юксак савияда ўтказиш учун пухта тайёргарлик кўрилди, деб хабар беради ЎзА.
Мусобақаларнинг тантанали очилиш ва ёпилиш маросимлари бўлиб ўтадиган «Навбаҳор» марказий стадиони, мусобақалар ўтказиладиган «Баркамол авлод», «Паҳлавон» спорт мажмуалари, «Дўстлик» теннис корти, Наманган вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси қошидаги олий спорт маҳорат мактаби, Наманган муҳандислик педагогика институти, Олимпия захиралари коллежининг спорт заллари ва бешта таълим муассасасининг талабалар турар-жойлари ҳамда учта овқатланиш мажмуаси шай ҳолатга келтирилди. Шаҳар кўчаларини иллиминацион ёритиш ва байрамона безаш ишлари ҳам якунига етказилди.
Изоҳ (0)