Испания чемпионати сўнгги туридан ўрин олган «Барселона» — «Атлетико» баҳсида 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди, деб хабар беради Uff.uz.
Мазкур дурангдан сўнг «Атлетико» Испания чемпионлигини қўлга киритди.
Учрашувнинг 34-дақиқасида Санчес Мессининг узатмасидан сўнг гол киритди — 1:0. Бироқ «Атлетико» жамоаси 49-дақиқада Годиннинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди — 1:1.
Каталонияликлар билан орадаги уч очколик фарқни сақлаб қолган Мадрид клуби Испания чемпионати бош совринига эга бўлди.