Наманган вилоятида гандбол бўйича 1995—1997 йилларда туғилган қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди, деб хабар берди ЎзА.
Унда Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Андижон, Жиззах ва Наманган вилоятлари терма жамоалари ғолиблик учун ўзаро баҳслашди.
Муросасиз кечган мусобақа якунига кўра, Андижон вилоятининг гандболчи қизлари ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Наманган, учинчи ўрин эса Самарқанд вилояти терма жамоасига насиб этди.
Изоҳ (0)