Вьетнамнинг Хатинь провинциясидаги намойишчилар тўқнашувида 21 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиғи жароҳатланди. Бу ҳақда gazeta.ru хабар берди.
Пайшанбага ўтар кечаси бир неча юз нафар намойишчилар Тайван корпорациясига тегишли Formosa Plastics Group пўлат заводини эгаллаб олмоқчи бўлди. Reuters ёзишича, қурбонларнинг беш нафари вьетнамликлар, 16 нафари хитойликдир.
Парасель ороллари ҳудудига «Хайян Шию-981» бурғилаш платформаси Хитой ҳарбий кемалари ҳамроҳлигида кириб келган. Натижада Вьетнамнинг Хитой билан алоқалари кескинлашди ҳамда мамлакатда турли тўқнашувлар содир бўла бошлади.
Изоҳ (0)