«Бунёдкор» клуби Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финалидаги «Ал Ҳилол»га қарши кечадиган жавоб учрашувида майдонга тушиш олдидан, мухлисларда бироз бўлса-да умид бор эди. Аммо, афсуски, мухлислар кутган мўъжиза рўй бермади — «Ал Ҳилол» «Бунёдкор» устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди, деб хабар беради Uff.uz.
«Ал Ҳилол» биринчи бўлимда битта, иккинчи бўлимда эса иккита гол киритиб, йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Иккинчи бўлим бошидан Александр Волков бир қатор ўзгаришлар қилиб, вазиятни ўнглашга ҳаракат қилган эди, бу ҳолат аксинча «Ал Ҳилол»га қўл келди. Сами ал Жобир шогирдлари ҳеч қандай эътирозга ўрин қолмайдиган тарзда ўйин кўрсатди ва кетма-кет гол киритиб, ғалабага эришди.
Изоҳ (0)