Жанубий Корея мудофаа вазирлигидагиларнинг айтишича, Шимолий Корея «тез орада йўқ бўлиши керак». Бу ҳақда Associated Press маълумотига таяниб, Gazeta.ru хабар қилди.
Таъкидланишича, Шимолий Кореяда барча нарса фақат мамлакат етакчиси Ким Чен Ин учунгина мавжуд. Бундан ташқари, у ерда инсон ҳуқуқлари ва жамоатчилик эркинлиги амал қилмайди.
Ҳукуматнинг бундай баёноти шу билан боғлиқки, яқинда Вашингтон ва Сеул Пхенянга санкцияларни кучайтириш билан таҳдид қилган, Пхенян эса бунга жавобан Жанубий Корея президенти Пак Кин Хени «қари фоҳиша», Барак Обамани эса «ёвуз қора маймун» деб атаган эди.
Аввалроқ Барак Обама Шимолий Кореяга нисбатан заиф «қочқин мамлакат» иборасини қўллаган, АҚШ ва Жанубий Корея иттифоқини «ҳар қачонгидан кучлироқ» деган эди.
Изоҳ (0)