Испания чемпионатининг 37-туридан ўрин олган учта муҳим учрашув ўтказилди. «Атлетико» ўз майдонида «Малага» билан 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд этди, деб ёзади Uff.uz.
«Барселона» ҳам сафарда дуранг натижага имзо чекди (0:0). Афтидан, катаонияликлар барчасини сўнгги турга олиб қўйди.
«Реал» эса кутилмаганда мағлубиятга учради (2:0) ва чемпионликдан маҳрум бўлди. «Қироллик клуби» дарвозасига урилган икки голни ҳам «Селта» вакили Шарлес киритди.
Энди мадридликлар бор эътиборларини Чемпионлар лигаси финалига қаратади, дейилади Uff.uz хабарида.
Изоҳ (0)