Месси: «Энди лига чемпионлиги тақдири ‘Барселона’нинг қўлида»
«Барселона» жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси «Реал» клуби «Валядолид» билан дуранг ўйнаганидан кейин энди лига чемпионлиги тақдири уларнинг қўлида эканини айтди, деб хабар берди Uff.uz.
«Эндиликда ҳаммаси «Барселона»нинг қўлида. Биз бу имкониятдан фойдаланишимиз керак. Уни кўкка совуришга ҳаққимиз йўқ. Менинг тақдиримга келадиган бўлсак, йил давомида бу борада турли миш-мишлар пайдо бўлди. Бу миш-мишларнинг баъзилари ёлғон, баъзилари эса ҳақиқатдан туҳмат эди. Менда ҳаммаси жойида», — дейди Месси.
Эслатиб ўтамиз, Месси тез орада «Барселона» билан шартномасини узайтириши ҳақида маълумот берилган эди.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар