Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги мажлисида қоидабузар футболчиларга нисбатан қўлланиладиган интизомий жазо чоралари қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон Ёшлар Лигаси 7-тури доирасидаги «Машъал»—«Олмалиқ» учрашувида меҳмонлар ҳимоячиси Темур Кагиров ўз жамоадоши ша’нига номаъқул (беадаб) фикрларни билдиргани учун учрашув бош ҳаками Н. Болтаев томонидан четлатилган.
Футболчининг бу ҳаракатини кўриб чиққан Тартиб-интизом қўмитаси уни иккита ўйинга дисквалификация қилишга қарор қилган.
ЎзПФЛ матбуот хизмати томонидан эълон қилинган ахборотга кўра, қўмита қарорлари Олий лига, Биринчи лига, Ёшлар лигаси ва Ўзбекистон Кубоги доирасидаги учрашувларда четлатилган 12 нафар футболчи ва бир нафар мураббийга дахл қилади, деб ёзади «Кун».
Шундан бешта ҳолатда футболчилар ва мураббий рақиб жамоа, ўз жамоадоши ёки ҳакам ша’нига номаъқул фикр билдиргани учун майдондан четлатилган.
Изоҳ (0)