Бугун Осиё чемпионати ярим финалида ўзбекистонликлар эронлик футзалчиларга қарши ўйнайди
Вьетнам давлатининг Хошимин шаҳрида футзал бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатида бугун ярим финал учрашувлари бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Финал йўлланмаси учун бугун, 8 май куни Тошкент вақти билан соат 16:30 да Ўзбекистон терма жамоаси эронлик футзалчиларга қарши майдонга тушади.
Маълумот учун: Ўзбекистон терма жамоаси 2001, 2006, 2010 йиллари уч маротаба Осиё чемпионатининг кумуш медалларига сазовор бўлган. 2005 ва 2007 йиллари бўлиб ўтган қитъа чемпионатида эса бронза медаль билан тақдирланган.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар