Тошкентдаги 10-ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг яккакураш турлари бўйича мусобақа ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
«Соғлом бола йили» Давлат дастури доирасида ўтказилган мусобақадан кўзланган асосий мақсад – иқтидорли ёш спортчиларни саралаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва халқаро майдондаги мусобақаларга тайёрлашдан иборат. Унда 120 нафар ёш спортчи ўзбек жанг санъати, турон яккакураши, каратэ, ушу ва кикбоксинг каби спорт турлари бўйича баҳслашди.
Беллашувлар якунида Мирсаид Содиқов, Мирҳайдар Содиқов, Тимур Соколов, Сирожиддин Парпиев, Беҳзод Абдусаломов, Жамшид Йўлдошев, Абдуқодир Исломов, Сардор Суюнов, Абдуборий Саидазимов каби ёш спортчиларнинг маҳорати ҳакамлар томонидан юқори баҳоланди.
Изоҳ (0)