Beeline алоқа оператори компания раҳбарияти ва мижозлар ўртасида янги алоқа каналининг ишга тушгани ҳақида хабар беради. 6 майдан бошлаб абонентлар Beeline фаолияти ҳақида савол ва таклифларини GD@beeline.uz электрон манзили орқали юбориб, бевосита бош директорнинг ўзидан жавоб олишлари мумкин.
— Бизнес-жараёнларнинг очиқ-ойдинлиги доимо Beeline’нинг ташрифномасидир, — дейди Beeline компанияси бош директори Александр Воробёв. — Янги электрон почта асло call-маркази, корпоратив сайт ёки ижтимоий тармоқлардаги уюшмаларнинг ўрнини эгалламайди. Лекин кўп ҳолларда абонентларда умумий саволлар пайдо бўлади: уларни компания режалари, тармоқнинг кенгайиши ва ривожланиши ҳақидаги саволлар қизиқтиради. Кўпчилик нафақат 0611 операторига, балки Beeline’нинг бевосита раҳбарига ўз саволини беришни истайди. Мижозларнинг хатларига максимал даражада эътибор қаратишга ваъда бераман.
GD@beeline.uz электрон манзили доимий равишда амал қилади, компания ёзувларнинг махфийлигини кафолатлайди.
Изоҳ (0)