Хонанда Манзура ўзининг исми билан номланган еркаклар ва аёллар либослари бутикини очмоқда. «Sayyod»нинг хабар беришича, бутик очилиши 3 майга белгиланган.
— 3 май соат 15:00 да Навоий кўчаси тўртинчи уйда «Манзура» бутикини катта опам ва дўстларим билан бирга очяпман. Бутикда кийимлар, сумка, поябзал ва тақинчоқлар сотилади. Бутик очилиши куни кичик концерт ва фуршет ташкил этилади, — дейди Манзура.
Хонанданинг қўшимча қилишича, либослар Манзуранинг ўз стилида бўлади.
Изоҳ (0)