Италия апелляция суди модельерлар Доменико Дольче ва Стефано Габбанага мамлакат солиқ органларидан юзлаб миллион еврони яширгани учун белгиланган ҳукмни икки ойга қисқартирди. Reuters’нинг 30 апрелдаги хабарига кўра, уларнинг ҳар бири кечиктирилган муҳлат билан 18 ойдан қамоқ жазоси олишди.
Суд қарори билан, жиноий ишнинг қатор бандлари муддати ўтиб кетгани туфайли ҳукм юмшатилди.
2013 йил июнида Италия суди дизайнерлар Доменико Дольче ва Стефано Габбана солиқлар тўлашдан бош тортганлиги учун ҳар бирига 1 йили-у 8 ой қамоқ муддати белгилаган эди.
Dolce & Gabbana таниқли маркаси асосчилари молиявий ҳисоботларда катта кўламдаги хатоликларни амалга оширганликда ва солиқ ҳужжатларини қалбакилаштирганликда гумон қилинмоқда. Натижада 1 миллиард еврога яқин маблағ Италия ғазнасига тўланмаган.
Изоҳ (0)