3 май, шанба куни олий лиганинг еттинчи тур учрашувлари бўлиб ўтади. «Пахтакор» ўша куни «Локомотив» билан Тошкент дербисида майдонга тушади. Бу ҳақда «Пахтакор» футбол клуби сайти хабар берди.
Футбол ишқибозлари «Пахтакор»—«Локомотив» баҳсига ташриф буюриб, Соғлом бола йилига бағишланган «Омадли мухлис» ижтимоий акциясида иштирок этиш ва турли эсдалик совғаларни ютиб олиш имкониятига эга бўлади. Чипталарни харид қилган томошабин «Омадли мухлис» ижтимоий акцияси иштирокчисига айланади. Стадионга ташриф буюрган ишқибозларда тўртта футбол тўпи, тўртта спорт костюми ва Fitness House соғломлаштириш мажмуасига абонемент, Galaxy S4 уяли телефони ва замонавий ноутбук ютиб олиш имконияти юзага келади. Шунингдек, ўйин давомида стадионда турли салқин ичимликлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари сотуви йўлга қўйилади. Чипталарни «Пахтакор» марказий стадиони кассаларидан харид қилиш мумкин. Чипта нархи 2000 сўмни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, олтинчи турдан сўнг «Пахтакор» 18 очко билан биринчи ўринда, «Локомотив» эса 14 очко тўплаб, иккинчи ўринда бормоқда.
«Пахтакор»—«Локомотив» учрашуви 3 май, шанба куни «Пахтакор» марказий стадионида соат 18:30 да бошланади.
Изоҳ (0)