Beeline алоқа оператори Самарқанд вилояти ҳудудидаги GSM ва 3G тармоқлари қоплами ҳамда ҳажмини кенгайтирди, деб хабар берди компания матбуот хизмати. Хусусан, Каттақўрғон шаҳрида янги база станциялари ишга туширилди ва сигнал сифати яхшиланди.
«Самарқанд вилояти аҳолисини сифатли алоқа ва мобил интернет билан таъминлаш учун сўнгги бир неча ой мобайнида янги ускунани ишга туширдик, — дейди компаниянинг Марказий ҳудудий филиали директори Дилшод Анарметов. — Ушбу қурилиш ва ишга тушириш ишлари Beeline’нинг хизматларини яхшилаш бўйича навбатдаги қадам бўлиб, бу компаниянинг бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш ҳамда абонентларнинг ишончини оқлашга хизмат қилади».
Каттақўрғон шаҳри Каттақўрғон туманидаги Миралиев кўчасида Beeline тармоғининг қоплами сезиларли даражада яхшиланди. Ушбу манзил Самарқанд ва Каттақўрғоннинг асосий қатнов йўлини бирлаштиради.
Изоҳ (0)