Андижон шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасидаги «Фючерс» ҳамда Халқаро теннис федерацияси (ИТФ) мусобақалари тақвимига кирувчи хотин-қизлар халқаро турнирлари бошланди, деб ёзади ЎзА.
Турнирларда Германия, Франция, Голландия, Ҳиндистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Украина, Беларус сингари 10 га яқин мамлакатдан теннисчилар иштирок этмоқда.
– Турнирнинг саралаш босқич ўйинлари якунланиб, асосий баҳслар бошланди, – дейди мусобақа бош ҳаками Андрей Корнилов. – Ўзбекистонлик теннисчилар муваффақиятли иштирок этмоқда.
Биринчи давра ўйинларида Нилуфар Исмоилова, Мубина Ваҳобова, Сергей Шипилов, Одил Акромов, Екатерина Илина, Аброр Исоқов сингари теннисчиларнинг ўйинлари кўпчиликда катта таассурот қолдирди.
Халқаро турнирнинг яккалик ва жуфтликлар ўртасидаги чорак финал баҳслари 30 апрелдан бошланади. Мусобақалар бир ҳафта давом этади.
Изоҳ (0)