Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўтказилган Осиё чемпионатининг сўнгги куни яна бир ўзбекистонлик юнон-рум курашчиси Аброр Мамасолиев (-130 кг) бронза медали совриндори бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Шу тариқа, мазкур Осиё чемпионатида Ўзбекистон спортчилари томонидан қўлга киритилган медаллар сони олтитага етди.
Эслатиб ўтамиз, Аброр Мамасолиевга қадар юнон-рум курашчиларидан Элмурод Тасмуродов (-59 кг) олтин, Рустам Ассакалов (-85 кг) кумуш медалга сазовор бўлган эди.
Бундан ташқари, уч нафар ўзбекистонлик эркин курашчи Фурқат Фармонов (-65 кг), Ихтиёр Наврўзов (-70 кг) ва Рашид Қурбонов (-86 кг) ўз вазн тоифаларида бронза медали соҳиби бўлган.
Изоҳ (0)