Google’нинг ҳайдовчисиз юрадиган автомобиллар яратиш бўйича дастури муваффақиятли кечмоқда: энди ушбу машиналар катта шаҳарлардаги мураккаб йўл вазиятларида ҳам мўлжални тўғри олишни ўрганди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Энди Google автомобиль атрофидаги юзлаб турли объектларни, жумладан пиёдалар, автобуслар, йўл ҳаракати ва таъмирлаш ишлари белгилари ва ҳаттоки, велосипедчиларнинг махсус ишораларини ҳам бир вақтнинг ўзида англай олади.
Дастур бошидан буён Google’нинг ўз-ўзини бошқарувчи автомобиллари миллионлаб километр йўл босиб, турли маълумотларни йиғди ҳамда кутилган (қизил чироқда тўхташ) ва кутилмаган (қоидани бузиб ўтиб кетиш) ҳодисаларга реакция қилишни ўрганди.
Ўз ҳисобот видеосида компания шаҳар шароитидаги мураккаб йўл вазиятларидан ҳайдовчисиз автомобилларнинг муваффақиятли чиқиб кетишини намойиш этди. Унда машина темир йўлни кесиб ўтиш ва серқатнов пиёдалар ўтиш жойларидан юрган.
Изоҳ (0)