Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги «Қораёзбобо» фермер хўжалигида Козимжон Абдуллаев туя парваришини йўлга қўйди. «Халқ сўзи» газетасининг хабар беришича, ҳозирда хўжаликда 19 бош туя етиштирилмоқда.
— Туя жунидан тайёрланган матолар инсон танасини совуқдан яхши ҳимоялайди, — дейди «Қораёзбобо» фермер хўжалиги раҳбари Козимжон Абдуллаев. — Қолаверса, унинг сути жуда шифобахш. Шу боис келгусида туяларимиз сонини янада кўпайтиришни мақсад қилганмиз.
Изоҳ (0)