Beeline ташқи реклама қурилмаларида экологик тоза технологияларни жорий қилишнинг биринчи босқичини якунлади. Қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда ёритиш тартибига ўтиш электр тармоғини тежайди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Қуёшдан қувват олувчи батареялар куннинг ёруғ пайтида, ҳаво булут бўлса ҳам ва, ҳаттоки, қиш мавсумида ҳам заряд олади. Кеч тушиши билан электрстанция контроллери автоматик тарзда ёритгични ёқади ва реклама қурилмаси ёритилади.
Ҳозирда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 100 га яқин билборд қуёш батареялари ёрдамида ёритиш тизими билан жиҳозланган.
Изоҳ (0)