«Агробанк» очиқ акциядорлик тижорат банки «Фаровонлик» пул-буюм ютуқли лотерея чипталарини сотувга чиқарди. Бу ҳақда банк маълумотига асосланиб ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев ўз сайтида хабар берган.
Лотерея билети нархи 5000 сўмни ташкил қилади. «Фаровонлик» лотереяси ютуқлари учун ўйин 2014 йил 20—21 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Совринлар қаторидан 10 донадан Malibu, Captiva ҳамда Cobalt русумли — жами 30 та автомобиль, бешта ТТЗ-80-10 транспорт трактори ва бешта ТТЗ-80-11 чопиқ трактори, 700 дона Roison телевизори, 1025 та Panda телевизори (Foton ОАЖ), 625 тадан Roison газ плитаси, музлаткичи ва кондиционери, 625 та Candy кир ювиш машинаси ўрин олган. Шунингдек, ҳар бирида бир миллион сўмдан зиёд пул мукофоти қўйилган 1 118 000 та лотерея чиптаси ҳам ўйналади.
Лотерея ўйини ўтказилгандан сўнг ютуқлар тиражининг жадвали «Қишлоқ ҳаёти» ва «Халқ сўзи» газеталарида нашр етилади ҳамда «Агробанк»нинг расмий сайтига жойлаштирилади.
Изоҳ (0)