2014 йилнинг 3—6 май кунлари Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Ўзбеккино» миллий агентлиги ҳамкорлигида «Кино ва ёшлар» мавзусида республика форуми ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгашида форум олдидан уюштирилган матбуот анжуманида маданият ва санъат арбоблари, кинорежиссёрлар, актёрлар, драматурглар, киношунос олимлар, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ўқитувчи ҳамда талабалари иштирок этди.
– «Кино ва ёшлар» мавзусидаги республика форуми соҳада мавжуд масала ва муаммоларни атрофлича муҳокама этиш, бу борада ёшларнинг фикр-мулоҳаза ва таклифларини олишда айни муддао бўлади, – дейди киношунос Шуҳрат Ризаев.
Форумни юксак савияда ўтказиш мақсадида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати сайтида алоҳида саҳифа ташкил этилди. Ҳар бир кино ихлосманди унга бугунги ўзбек киноси ҳақида фикр ва мулоҳазалари, таклифлари, мутахассисларга саволларини юбориши мумкин.
Изоҳ (0)