Ўзбек эстрадаси вакили Нилуфар Усмонова «Чапанигинам, ўзбегим» номли таронасига ишланган клипни тақдим этди. Бу ҳақда Popcorn.uz хабар берди.
Қўшиққа Сарвар Исаев режиссёрлигида видеоклип суратга олинган. Клипда ўзбекистонликларнинг ютуқларини акс эттирувчи видеолавҳалардан фойдаланилган.
«Нилуфар Усмонова учун бу қўшиқ ва видео ижодида алоҳида ўринда туради. Ўзининг ҳам юрагидан чуқур жой олган қўшиқ ва унга ишланган видеоклипнинг бир неча сониялик трейлери ижтимоий тармоқлар ҳамда интернет сайтларида кўпчиликнинг эътиборига тушди», — дейилади Popcorn.uz хабарида.
«7х7» газетасининг хабар беришича, Нилуфар Усмонова жорий йилнинг кузида жонли ижродаги илк яккахон концертини беришни режалаштирган.
Изоҳ (0)