Шаҳрисабз туманидаги Mars Electronics масъулияти чекланган жамиятида янги русумдаги ёнғинга қарши ҳамда электрон қўриқлаш қурилмалари ишлаб чиқариш ўзлаштирилди, деб хабар берди «Халқ сўзи» газетаси.
Мазкур мосламаларнинг турдошларидан фарқи шундаки, уларни замонавий ахборот узатиш технологияларига тўғридан-тўғри улаш мумкин. Шу билан бирга қурилмалар ёрдамида юзлаб километр масофадан туриб муайян объект ҳақида тўлиқ маълумот олиб туриш имкони мавжуд.
— Жуда юқори даражадаги сезиш қобилиятига эга бўлган бундай технологиялар, ҳатто, қўриқланаётган хонадон ёки муассасадаги намлик миқдори, ҳарорат, тутун ва бошқа белгилар ҳақида ҳам алоҳида ахборот бериб боради, — дейди МЧЖ раҳбари Шокир Жумаев. — Ҳозир банкнинг 100 миллион сўмлик кредити ҳисобига хориждан дастурлаш технологияларини келтираяпмиз. Жорий йил охиригача лойиҳани тўлиқ амалга ошириб, назорат-касса машиналари ва таксометрлар ишлаб чиқаришни ҳам режалаштирганмиз.
Изоҳ (0)