Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Корея халқ армиясининг 851-қисмидаги ракета отиш машқларини бошқарди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «Кун».
Қайд этишларича, ҳарбий машғулотларда кўп мақсадли ракета установкаларининг аёллар гуруҳидан фойдаланилган.
Олий бош қўмондон, Давлат мудофаа қўмитасининг биринчи раиси барча нишонларни аниқ уришга муваффақ бўлган ҳарбий қисм хизматчиларини мақтаб, машғулотлар муваффақиятли ўтганини таъкидлади.
Ҳарбий хизматчиларни рағбатлантириш мақсадида Ким Чен Ин ракета бўлинмаси қизлари билан суратга ҳам тушган.
Ким Чен Ин КХДРнинг миллий байрами – 25 апрель куни нишонланадиган Корея халқ армияси ташкил топган кун арафасида ҳарбий машғулотларга раҳбарлик қилди.
Изоҳ (0)