Британиянинг The Independent газетаси Палермо шаҳри ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига таяниб ёзишича, Италия мафиясидан омад юз ўгирган. Мақолада келтирилишича, «Коза ностра» етакчиси Жованни Ди Жакомо рекет фаолиятининг таназзулидан шикоят қилиб, қўл остидаги одамлар ойига бор-йўғи 5000—7000 евро миқдорида «даромад» олаётгани ҳақида гапиргани яширин камера ёрдамида суратга олинган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Узоқ муддат давом этаётган иқтисодий инқироз оддий италияликларнинг моддий шароитига салбий таъсир кўрсатмоқда. Кўча ўғрилари билан юзма-юз келиб ўз пулларидан айрилиб қолишни истамай полицияга мурожаат қилаётган кишилар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Жованни Ди Жакомонинг айтишича, безорилар эндиликда доимий даромад келтириб турадиган ишларга мурожаат қилиш ҳақида бош қотирмоқда. Ана шундай таҳликали вазиятда уюшган жиноятчиликнинг авж олиши башорат қилинган бўлса-да, амалда мафия бойлик орттиришнинг эски усулларидан бири — рекет жиддий «зарар» кўрмоқда.
Изоҳ (0)