• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентдаги Инҳа университетида ўқиш нархи 5000 долларни ташкил этади (батафсил маълумот)

    22-апрел куни Алоқа тарихи музейида Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Жанубий Кореянинг Инҳа университети маъмурияти ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида Инҳа университети фаолиятини ташкил этишга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Инҳа университети. Фото: evetopia.com

    Инҳа университети. Фото: evetopia.com

    Матбуот анжуманида таъкидланишича, янги таълим даргоҳи жорий йилда техниканинг энг сўнгги қулайликлари билан жиҳозланган ўқув мажмуида, Тошкент шаҳри, Зиёлилар кўчаси, 9, 13 «а» биноларида фаолиятини бошлайди.

    Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг тарих институти ҳамда «Фан» нашриётининг собиқ биноларида кенг кўламли капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Университетнинг янги ўқув мажмуида ўқув бинолари билан бир қаторда, талабалар ҳамда хорижлик мутахассислар учун турар-жой биноларини қуриш ҳам кўзда тутилган.

    Инҳа вакилининг таъкидлашича, янги университетга қабул қилиш 7 майдан бошлаб амалга оширилади. Абитуриентлар жорий йилнинг 7 май кунидан 21 июнгача Тошкент шаҳридаги Инҳа университетнинг расмий сайтида онлайн рўйхатдан ўтишлари керак бўлади. Онлайн рўйхатдан ўтгандан сўнг абитуриентлар 2014 йил 6 июндан 20 июнгача, ҳар куни соат 18:00 га қадар университет қабул комиссиясига зарур ҳужжатларни тақдим этиши лозим.

    Қабул комиссиясига топшириш зарур бўлган ҳужжатлар:

    • Ариза;
    • IELTS тизими гувоҳномаси;
    • Ўрта, ўрта-махсус ёки олий таълимни тугатганлиги тўғрисидаги ҳужжат, ОТМни тугатганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси (ОТМни жорий йилда тугатадиганлардан ташқари);
    • 3×4 ҳажмдаги 6 дона фотосурат;
    • №086 шаклидаги тиббий маълумот;
    • Ҳарбий гувоҳнома нусхаси;
    • Фуқаролик паспорти нусхаси ёки Ўзбекистон резидентлиги тўғрисида маълумот.
    Университетга кириш учун абитуриентлар 6 июль куни математика ҳамда физика фанларидан ёзма, 27 июлда инглиз тилидан оғзаки имтиҳон топширади. Имтиҳон саволлари Ўзбекистон Республикасининг умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус таълим (академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежлари) муассасаларига мўлжалланган дастурлар асосида тузилади. Имтиҳон натижалари 8 август куни эълон қилинади.

    Тошкент шаҳрида Инҳа университетини ташкил этиш бўйича муассасалараро комиссиянинг қарорига мувофиқ, ўрта умумтаълим мактаби (11 йиллик), академик лицей ва касб-ҳунар коллеж (12 йиллик)ларини тамомлаганлар синов имтиҳонлари натижаларига кўра, тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул  қилинади.

    Университетда ўқиш нархи йилига қарийб 5000 АҚШ долларини ташкил этади. Тўлов Марказий банк курси бўйича сўмда амалга оширилади. Таққослаш учун: Жанубий Кореядаги Инҳа университетида ўқиш нархи йилига 10 минг долларни ташкил этади.

    Шунингдек, энг камида 10 та грант ўрни ташкил этиш ҳам кўзланмоқда. Бу ўринлар кириш имтиҳонларида фақат энг юқори балларни тўплаганлар учун мўлжалланади.

    Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг 2014—2015-ўқув йилида илк дарслари жорий йилнинг 1 октябрь кунидан бошлаб ташкил этилади. Унда таълимнинг учта — компьютер инжиниринг, дастурий инжиниринг ва компьютер тармоқлари инжиниринги йўналишлари бўйича 150 нафар бакалавр қабул  қилинади.

    Университетда дарслар инглиз тилида олиб борилишини инобатга олган ҳолда, абитуриентлардан IELTS (Халқаро инглиз тили тест тизими)да инглиз тилини 5,0 балл даражасида билиш талаб этилади.

    Таълим муассасасида ўқув таълимнинг кундузги шаклида Инҳа университети (Корея Республикаси) ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Ўқиш давомийлиги 4 йилни ташкил этади.

    Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қабул  комиссияси Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Умид кўчаси 1-«а» уйда жойлашган Турин политехника университети қошидаги академик лицейда фаолият кўрсатади.

    Шунингдек, матбуот анжуманида Университет битирувчиларига Инҳа университети (Корея Республикаси)нинг белгиланган намунадаги Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат деб тан олинадиган дипломи берилиши қайд этилди.

    22.04.2014, 16:41   Изоҳ (0)   38612
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари» аэропортларида ўқув машғулотлари ўтказилмоқда

    19.04.2014, 09:00

    2014 йилнинг 1-чорагида халқаро молия институтларидан Ўзбекистонга 150 млн доллар маблағ жалб этилди

    18.04.2014, 15:20

    Май ойида «Ўзбектелеком» GSM-оператор яратиш учун тендерлар эълон қилади

    18.04.2014, 10:55

    Йил охиригача Қашқадарёда 2 та компрессор станцияси ишга туширилади

    17.04.2014, 16:35

    Реконструкциядан чиққан Ботаника боғи 1 май куни расман очилади

    17.04.2014, 14:04

    Тошкент аэропортида аравачалар учун жетонлар бекор қилинди

    17.04.2014, 13:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.