Владимир Путин меҳнат шартномаси бўйича Россияга келаётган муҳожирлардан рус тилидан имтиҳон топширишни тақозо этадиган қонунни имзолади. Бу ҳақда Президентнинг расмий сайти хабар бермоқда.
Бундан фақат 1991 йилнинг 1-центабрига қадар бўлган давр мобайнида олий таълим олган юксак малакали мутахассислар ва хориж фуқаролари мустасно. Бошқа мигрантлардан эса Россия ҳудудида яшаш ҳуқуқи, патент олиш, вақтинча рўйхатдан ўтиш, ишлаш ҳуқуқини олиш учун рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳон топшириш талаб этилади.
Ушбу сертификатни олганлик ҳақидаги маълумотлар «Таълим олганлик ёки малака оширганлик, ўқув курсларини тамомлаганлик ҳақидаги Давлат маълумотлар реестри» таркибига киритилади. Ҳужжатнинг амал қилиш муддати – 5 йил. Муддат якунига етгач, сертификатни такроран олиш талаб қилинади.
Изоҳ (0)