Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий шифохонанинг янги биноси фойдаланишга топширилди, деб хабар беради ЎзА.
Шифохонанинг янги биносида «Амударё» масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 3 миллиард 189 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди. 220 ўринли шифохонада терапия, болалар ва янгидан иш бошлаган туғруқ бўлимлари аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Шунингдек, шифохона қошида кўп тармоқли поликлиника фаолияти ҳам йўлга қўйилди.
– Соғлом бола йилида фойдаланишга топширилган янги бинода барча қулайликлар яратилган, – дейди Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Қалбозор Собирова. – Шифохона ва кўп тармоқли поликлиникада беморларни қабул қилиш ва уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун кенг имкониятларга эга бўлдик. Бу ерда 499 нафар шифокор ва 903 нафар кичик тиббиёт ходими самарали меҳнат қилмоқда.
Изоҳ (0)