Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши ташаббуси билан ўтказилаётган «Менинг бизнес ғоям» республика танловининг Қашқадарё вилояти босқичи бўлиб ўтди. ЎзА маълумотларига кўра, танловда академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 140 нафар битирувчиси ўз бизнес лойиҳа ва ғоялари билан иштирок этди.

«Менинг бизнес ғоям» танлови (архив). Фото: «Мулоқот» / Kamolot YIH

«Менинг бизнес ғоям» танлови (архив). Фото: «Мулоқот» / Kamolot YIH

– Табиий жундан гилам тўқиш бўйича тақдим этган бизнес режам маъқулланганидан хурсандман, – дейди танлов ғолиби, Шаҳрисабз педагогика касб-ҳунар коллежи битирувчиси Азиза Шарипова. – Оиламиз кўп йиллардан буён гилам тўқиш билан шуғулланади. Мақсадим, гиламга нақш солишда миллий ва замонавий услубларни уйғунлаштириб, маҳсулотларимизни халқаро миқёсга олиб чиқиш. Танловда бизнес ғоям тасдиқланиб, 9 миллион 600 минг сўм миқдорида кредит ажратиладиган бўлди. Бу маблағга замонавий технологиялар харид қилиб, тенгдошларимни иш билан таъминлашни режалаштирганман.

Тадбир доирасида мутахассислар томонидан тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, бизнес режа ва уни ишлаб чиқиш қоидалари ҳамда банк кредити олишнинг тартиби хусусида битирувчиларга батафсил маълумотлар берилди.

Танлов сўнгида 30 нафар иштирокчининг бизнес ғояси энг яхши лойиҳа деб топилиб, уларга банк кредитлари ажратилиши бўйича сертификатлар топширилди. 10 нафар битирувчи эса танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“АҚШнинг Ўзбекистонда ҳарбий базаси йўқ ва келгусида ҳам бу ерда ҳарбий база яратиш бўйича режа йўқ” — элчи Жонатан Хеник
Дунё
“Ҳақиқий экоцид!” — Зеленский Каховка ГЭСи портлатилганига муносабат билдирди (видео)
Маҳаллий
“Биз АҚШ эълон қилган санкциялар Ўзбекистоннинг иқтисодий имкониятлари ва соҳаларига зарар етказмаслиги учун қўлимиздан келган ҳамма ишни қиламиз” — элчи Жонатан Х...