Қаршида ўтказилаётган 1st Karshi халқаро турнирининг чорак финал баҳслари якунланди. Бу ҳақда Sports.uz хабар берди.
Соврин жамғармаси 25 000 АҚШ доллари бўлган мусобақада ўзбекистонлик Нигина Абдураимова ярим финал йўлланмаси учун ўтган баҳсда россиялик Екатерина Бичкова билан баҳслашди. Нигина биринчи сетда рақибасига қарши ҳужум тактикасида ўйин олиб борди ва сетни 6:4 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Иккинчи сетда ҳам Нигина бир қатор аниқ зарбалар йўллаб рақибасига нисбатан тезкор ўйин намойиш этди. Натижада Нигина 6:3 ҳисобида ғолиб келиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ярим финалда Нигина Абдураимова ҳиндистонлик Анкита Раина билан рақобатлашади.
Изоҳ (0)