Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича 13-бор минтақавий Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Чемпионат 16 апрелда бошланган бўлиб, 26 апрелга қадар давом этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
17 апрель куни Шаржа шаҳрида жойлашган дунёдаги энг катта шахмат клубида мусобақаларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Швейсарча тизимда тўққиз турдан иборат бўлган мазкур мусобақада Ўзбекистон шарафини 17-жаҳон чемпиони, халқаро гроссмейстер Рустам Қосимжонов (рейтинги — 2693), Халқаро мастер Жаҳонгир Воҳидов (2472), ФИДЕ усталари Темур Игонин (2194) ҳамда Ҳулкар Тоҳиржонова (2126) ҳимоя қилмоқда.Бугунга қадар чемпионатнинг 1-тур мусобақалари ўтказилди. Тур натижалари қуйидагича:
- Қосимжонов Рустам – Шям Сундар М (2481) — 1-0
- Воҳидов Жаҳонгир – Сасикиран Кришнан (2680) — 0-1
- Игонин Темур – Ваибҳав Сури (2530) — 0-1
- Тоҳиржонова Ҳулкар – Гомес Марй Анн (2386) — ½ - ½
- Сенгупта Дееп (2531) – Қосимжонов Рустам
- Айяд Маҳер (2161) – Воҳидов Жаҳонгир
- Дарини Поуриа (2471) – Игонин Темур
- Пҳам Ле Тҳао Нгуен (2332) – Тоҳиржонова Ҳулкар
Изоҳ (0)