GM Uzbekistan компанияси 2014 йилнинг январь—мартида Россияда автомобиль сотиш ҳажмини 2013 йилнинг шу даврига нисбатан 19 фоизга – 12 858 тагача камайтирди. Бу ҳақда Европа бизнес уюшмасининг Автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитасига асосланиб UzDaily хабар бермоқда.
Қўмита маълумотларига кўра, қўшма корхона 2014 йилнинг март ойида Россия бозорида 4604 та автомобиль сотган бўлиб, бу ўтган йилнинг март ойидаги кўрсаткичдан 35 фоизга кўп. Айни вақтда қўмита GM Uzbekistan’нинг айнан қайси моделлари қанча сотилгани тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилмаган, деб ёзади «Кун».GM Uzbekistan’нинг Россия бозоридаги улуши 2013 йилнинг январь—мартида 2,6 фоиздан 2,1 фоизгача камайган. 2014 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, GM Uzbekistan Россияда автомобиль сотиш бўйича 14-ўринни эгаллаган. Компаниянинг бирорта ҳам модели ҳисобот даврида Россияда энг кўп сотилаётган автомобилларнинг 25 талик рўйхатига кира олмаган.
Қайд этиш жоиз, GM Uzbekistan 2014 йилнинг биринчи чорагида автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,7 фоизга ошириб, январь—март ойлари давомида 52 782 та автомобиль ишлаб чиқаргани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)