Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) дунёнинг энг яхши клублари рейтингини эълон қилди. Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси ушбу рейтингнинг Топ-200 талигига кира олмади. Бу ҳақда «Правда Востока» газетаси хабар берди.
Энг кучли клублар деб, 383 балл билан Мюнхеннинг «Бавария» клуби, шунингдек, икки испан жамоалари — 301 балл билан «Реал» ва 277 балл билан «Барселона» тан олинди.
Таъкидлаш жоиз, IFFHS’нинг 2014 йил февраль ойидаги рейтингида «Бунёдкор» жамоаси 93 балл билан 187-ўринда бўлган.
Изоҳ (0)