«Пахтакор» футбол клуби раҳбарияти сотилган чипталар асосида танаффус вақтида совринли ўйин ташкил қилди. «Олмалиқ» билан учрашувда омадли ишқибозлар тўртта футбол тўпи, иккитадан телевизор, DVD плеер ва iPhone 5s телефони билан бир қаторда жамоа рамзи туширилган эсдалик совғаларини ҳам қўлга киритди. Бу ҳақда «Пахтакор» футбол клуби сайти хабар берди.
«Пахтакор» ўз майдонида навбатдаги учрашувни Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқичи доирасида «Хоразм» билан ўтказади. Учрашув 18 апрель куни «Пахтакор» Марказий стадионида соат 18:00 да бошланади. Бу сафар ҳам стадионга ташриф буюрадиган ишқибозларда «Пахтакор» футбол клубининг турли эсдалик совғаларини ютиб олиш имконияти мавжуд. Шунингдек, бир неча ишқибоз Фитнесс Ҳоусе соғломлаштириш марказига бепул ойлик абонементлар соҳибига айланиши мумкин. Чипталар стадион кассаларида 2000 сўмдан сотилади.
Изоҳ (0)