Наманганда ёшлар ўртасида пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича мамлакат кубогининг иккинчи босқич мусобақалари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан ўтказилган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 17 ёшгача бўлган 70 нафар ёш спортчи иштирок этди.
Умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри жамоаси биринчи, Андижон вилояти жамоаси иккинчи ва наманганликлар учинчи ўринни эгаллади.
Ўғил болалар ўртасида ўтказилган ҳаво милтиғидан ўқ отиш баҳсларида Андижон вилоятидан Иззатбек Юсупов биринчи ўринга сазовор бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Тошкент шаҳридан Никита Хлистов, самарқандлик Темур Коробов қўлга киритди. Қизлар ўртасида Наманган шаҳридан Мухтасар Тоҳирова, Ангелина Себова ва андижонлик Юлия Кондрашова совринли ўринларни эгаллади.
Ҳаво тўппончасидан ўқ отишда пойтахтлик Сардор Сатторов олтин, андижонлик Георгий Вабановский кумуш ва наманганлик Дмитрий Романовский бронза медалларни қўлга киритди. Қизлар баҳсида Зарингиз Аминжонова мутлақ ғолиб бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринларга наманганлик Валерия Рибакова, тошкентлик Камола Юнусова сазовор бўлди.
Изоҳ (0)